Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувга чўкаётган фуқаро қутқарилди
07:57 / 2020-06-14

Спиртли ичимлик таъсирида чўмилган улфатлар «таваллуд кун соҳиби»нинг ғойиб бўлганини сезди.


12 июнь куни Нукус шаҳрида ички ишлар органлари ходими сувга чўкаётган одамни қутқарди, дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати. 

63 ёшлик нукуслик фуқаро С.Б. туғилган куни баҳонасида иккита қўшниси билан яшаш жойига яқин жойдан оқиб ўтувчи «Қатти ағар» каналига чўмилиш учун борди. Спиртли ичимлик таъсирида чўмилган улфатлар «таваллуд кун соҳиби»нинг ғойиб бўлганини сезди.

Мазкур воқеа бўйича дастлаб ички ишлар, сўнгра фавқулодда вазиятлар бошқармаси, прокуратурага хабар берилиб, қидирув ишлари бошлаб юборилади.
Қидирув ишларида иштирок этаётган ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Рафат Хожаниязов ғоввослар фуқарони сув тубидан излаётган бир пайтда ён атрофни кўздан кечиришни бошлайди. Воқеа жойидан 3 чақирим нарироқ йўл юрган профилактика инспектори канал бўйидаги дарахт шохларига тирмашиб сувдан чиқишга ҳаракат қилаётган фуқарони кўриб, унинг сувдан чиқишига ёрдам беради. Бу чўкиб кетди дея тахмин қилинган фуқаро С.Б. бўлиб чиқди.