Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувдан қарзи борлар марказий тармоқлардан узилмоқда
17:16 / 2023-05-15

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизматининг хабар беришича, “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари томонидан дебитор қарздорликларни ундириш бўйича сафарбарлик эълон қилинган.

Унга кўра, истеъмолчилардан қарзларни ундириш, тўловни амалга оширишни истамаганларни марказий сув ва канализация тармоқларидан узиш бўйича вазифалар белгиланди.  

Шундан келиб чиқиб, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖнинг шаҳар сув тармоқлари ҳамда оқава сув тармоқлари, шунингдек, абонентлар бошқармаларининг мутахассисларидан иборат махсус гуруҳлар тузилди. Улар юқори қарздорликка эга истеъмолчилардан сув ва канализация учун ҳақларни ундиришга жалб этилди.  

Кўрсатилган хизмат учун ўз вақтида ҳақ тўлашни истамаган истеъмолчилар аёвсиз марказий тармоқлардан узила бошланди.  

Сув таъминоти корхоналарининг бирдан бир молиявий манбаи – истеъмолчилардан ундириладиган сув ва канализация ҳақидан келадиган маблағдир. Тизимдаги барча техник ва технологик амалий ишлар ана шу манба ҳисобидан амалга оширилади. Юқоридаги каби қарздорликнинг юзага келиши эса тизимни ривожлантиришни ортга суриш билан бирга яна кўплаб молиявий муаммоларнинг юзага келишига олиб келади.  

Ш.Маматуропова, ЎзА