Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида сув таъминотини яхшилаш ва ундан унумли фойдаланишга ташкил этишда замонавий қурилмаларни амалиётга татбиқ этиш айни куннинг муҳим вазифаларидан. Негаки, сув танқислиги сезилаётган бир пайтда ушбу муаммонинг ечимини топишга қаратилаётган чора-тадбирлар катта аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида сув таъминотини яхшилаш ва ундан унумли фойдаланишга ташкил этишда замонавий қурилмаларни амалиётга татбиқ этиш айни куннинг муҳим вазифаларидан. Негаки, сув танқислиги сезилаётган бир пайтда ушбу муаммонинг ечимини топишга қаратилаётган чора-тадбирлар катта аҳамият касб этади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 9 октябрдаги "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида юртимизда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Айни кунда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш" дастур доирасида Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ислоҳотларга монанддир.
Мазкур дастур бўйича бажарилаётган ишлар натижасини кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Фарғона ва Андижон вилоятларига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилади.
Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари томонидан уюштирилган мазкур тадбирда сувдан унумли фойдаланишга қаратилган ишлар самарасини ўрганишга қаратилди.
Унда дастлаб дастур доирасида 1- ва 3-компонентларнинг айнан шу ҳудудларда маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларга бағишланган тақдимот ўтказилди.
- Биз иштирокчиларга "Сув хўжалигини ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси" бўйича 1-компонентнинг тажриба майдонларини таништирдик, -деди Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамиятининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакили Палуанияз Пирниязов. - Шу билан биргаликда, белгиланган режаларни амалиётга татбиқ этишда "Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш» борасида 3-компонент (UzWaterAware) фалият муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, биз ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Ўз навбатида, улар Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастурининг таркибий қисми ҳисобланади. Миллий ҳамкор эса Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидир.
Тақдимотдан сўнг иштирокчилар Фарғона тумани ҳудудидаги вилоят "Сирдарё - Сўх" ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармасига қарашли тажриба майдони бўлиб, бу ердаги жараёнлар билан танишди.
Тажриба участкаси агрономи Ҳасан Юнусовнинг маълумот беришича, бу ерда 10,5 гектар майдонда олма, шафтоди, гилос ва бодом замонавий суғориш усули бўйича етиштирлмоқда. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу майдоннинг 6,5 гектаридаги кўчатлар томчилатиб суғориш йўли билан парвариш қилинаётган бўлса, 2,5 гектари ёмгирлатиб ва 1,5 гектари эса анъанавий усулда парваришланмоқда.
Бу ерда Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти ёрдами билан 10 минг туп кўчат ўтқазилиб, автоматлаштирилган суғориш тизими жорий қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, томчилатиб суғориш бўйича бир кило олма етиштириш учун 80 литр сув сарфланса, агат усулида 300 литр сув ишлатилиши мумкин экан.
Шунингдек, Қува туманидаги "Қува ўрта бўз анори' сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги 500 гектар майдондаги сув тақсимлаш ва 300 гектарда янги ташкил этилган анорчилик хўжаликларида замонавий усулда суғориш усулларида ҳам ушбу лойиҳанинг амалий аҳамияти катта.
-Бизнинг туман асосан анорчилик етиштиришга ихтисослашган, -деди мазкур СИУ кенгаши раҳбари Мастура Сайфиддинова. - Европа Иттифоқининг ушбу дастури кўра туманимизда амалиётга татбиқ этилган суғоришнинг замонавий усуллари анор етиштиришда қўл келмоқда. Масалан, янги ташкил этилган 300 гектардаги анорчилик хўжаликларида томчилатиб суғориш усули асосида суғорилмоқда. Бундан ташқари, дастур бўйича 500 гектардаги анорчилик хўжаликларимизда 400 минипост ўрнатилган. Бу эса сувни тақсимлаш ва фермерлар ўртасида ўзаро келишувларда ҳам яхши ёрдам бермоқда.
Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар Андижон вилояти "Норин-Қорадарё" ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармасига қарашли олти гектар майдондаги тажриба участкасида бўлиб, бу борадаги жараёнлар билан танишишди.
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА