Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувчиларга техникалар топширилди
09:37 / 2025-05-13

Навоий вилояти Қизилтепа туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида фаолият юритиб келаётган сувчилар учун тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи О.Садинов соҳа ходимларига яратиб берилаётган шароитлар, сув ресурсларини бошқаришда самарадорлик, шаффоф ҳисоб-китоб ва қуйи бўғинни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган концепцияси аҳолини ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини сув билан барқарор таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир сўнггида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг сув назоратчиларига 12 дона замонавий скутер, планшет ва махсус хизмат кийимлари топширилди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири