“Сувчилар мактаби” ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Агробанк томонидан ташкил этилган “Сувчилар мактаби” ўз фаолиятини бошлади.
29 май куни “Сувчилар мактаби”нинг расман очилиш маросими такшил этилиб, Сув хўжалиги вазирлиги, “Агробанк” АТБ ҳамда “ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети вакиллари томонидан лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Дастур доирасида республика бўйлаб фермер ва мироблар 5 та гуруҳдан иборат махсус машинада мутахассислар томонидан ўқитилади.
Ушбу лойиҳа доирасида таълим олишни ва сувдан унумли фойдаланиш йўлидаги хатти-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшишни истаганлар @suvchilar_maktabi_bot орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
ЎзА