Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув хўжалиги соҳасида самарали ҳамкорлик қандай натижалар беради?
13:42 / 2025-11-28

Сув хўжалиги соҳаси ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш нафақат қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари, балки аҳолининг ҳаёт даражаси ва экологик барқарорликка ҳам таъсир кўрсатади.

Айни талаблар асосида давлат органлари, илмий муассасалар ва хусусий сектор ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали сув омборлари ва ирригация тизимларини модернизация қилиш, сувни қайта ишлаш ва сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев АҚШнинг “Flowserve” компаниясининг Европадаги ривожланиш директори Барт Слик бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Мулоқотда айнан шу масалаларга эътибор қаратилди.

Унда томонлар қўшма лойиҳалар ижросини кўриб чиқди. Таъкидланганидек, жорий йилнинг ноябрь ойида Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда “Flowserve” ва унинг маҳаллий ҳамкори “Dynatec” компаниялари ўртасида сув хўжалиги насос станцияларини модернизация қилиш ҳамда энергия тежамкор инфратузилмани ривожлантириш соҳасида потенциал ҳамкорликни ўрганиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

 “Flowserve” ва “Dynatec” компаниялари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги насос станцияларига қизиқиш билдирилган. Шу сабабли, мазкур ҳужжатга асосан компаниялар вакиллари жорий йилнинг 24-26 ноябрь кунлари Бухоро ва Қорақалпоғистондаги бир қатор насос станцияларида ўрганиш ишларини олиб борди. 

Мазкур натижалардан келиб чиқиб, учрашув якунида икки томон ҳамкорлик ва келгуси ишларни белгилаб олди.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА