Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув хўжалиги соҳаси ходимлари муносиб рағбатлантирилди
09:43 / 2025-12-10

Сув хўжалиги соҳаси мамлакатимизда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, унинг ривожи фидойи мутахассисларнинг меҳнати ва масъулиятли хизмати билан ҳам узвий боғлиқ.

Бош қомусимиз қабул қилинганининг 33 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ана шундай фидойи мутахассислар “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ҳар бир ходимнинг самарали меҳнати ва соҳага қўшган ҳиссаси сув хўжалиги тизимининг барқарорлиги ва ривожида беқиёс аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Конституциямизда кўрсатиб ўтилганидек, мамлакатимизда қонунийлик ва адолатни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шунингдек, ҳар бир соҳада фидойи меҳнат қилаётган мутахассисларни эътироф этиш ҳам устувор вазифа сифатида кўрилмоқда. Сув хўжалиги соҳаси ходимларини эъзозлаш нафақат шахсий меҳнатни қадрлаш, балки бутун жамоа меҳнати ва соҳанинг ривожига қаратилган эътиборнинг яққол ифодасидир.

– Сув хўжалиги соҳаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий барқарорликда муҳим аҳамиятга эга. Шу соҳада меҳнат қилаётган ходимларни қадрлаш нафақат уларнинг хизматларига берилган муносиб баҳо, балки келгусида янада самарали натижаларга эришишда туртки бўлади. Шу сабабли, камтарона меҳнатларимиз вазирлигимиз томонидан юқори баҳоланганидан бениҳоя хурсанд бўлдик. Бу мукофот нафақат менга, балки барча жамоадошларимга берилган ишонч белгисидир. Янги йил арафасида топширилган бу мукофот биз учун қўшалоқ байрам бўлди ва янада ғайрат билан ишлашга руҳлантирди, –деди “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи Рустам Раҳимов.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА