Сув ва шам савдоси авжига чиқди
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ва бир қанча вилоятларда юз берган электр ўчиши сабаб савдо дўконларида сотилаётган сув ва шамлар нархи кескин ошиб кетди. Аксарият дўконларда ҳатто уларни топиш муаммо бўляпти.
Аввалроқ, «Ўзсувтаъминот» сув таъминотидаги узилишлар электр келганидан кейин ҳам давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА