Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув қувурларининг носоз ҳолга келиб қолганлиги муаммоларни келтириб чиқараётган эди
15:24 / 2019-10-29

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ходими ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги “Фурқат” МФЙда бўлиб, муаммоларни ўрганишди.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ходими ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги “Фурқат” МФЙда бўлиб, муаммоларни ўрганишди. 

Натижада “Низомий” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар Марина Белоозерова ва Санобар Файзуллаевалар уйи яқинидаги сув қувурларининг носоз ҳолга келиб қолганлиги, бу эса уларнинг яшаш шароитида бир қатор муаммоларни келтириб чиқараётгани маълум бўлди. 

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Ориф Эгамов эса муаммо юзасидан жорий йилнинг 3 октябрь санасида Вилоят “Сувоқава” ДУК шаҳар филиали мутасаддиларига депутатлик сўровини киритди.

Сўровга йўлланган жавоб эса ўз тасдиғини топмади ва бу тўғрида партия сайти ҳамда бошқа бир қатор оммавий ахборот воситаларида “Депутат сўровига мутасаддиларнинг ёлғони” номи остида материал эълон қилинган эди. 

Албатта, ушбу ҳолат юзасидан ташкилот раҳбарлари ўз вазифаларига эътибор билан ёндашган кўринади, муаммони жойига бориб қайта ўрганишди, ачинарли ҳолатнинг гувоҳи бўлишди.

иш жараёни.jpg

– Сув қувури муаммоси йиллар давомида бизни қийнаб келаётган эди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда депутати Ориф Эгамов ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларга депутатлик сўрови билан мурожаат қилгач, муаммо ечимини топди. Биз шунчаки раҳбар бўлиб курсида ўтиришимиз эмас, балки халқ номидан мутасаддиларга уларнинг муаммоларини етказувчи вакил сифатида фаолият олиб боришимиз даркор. Бугунги фуқаро раҳбар эканимизни тан олдими, бу ишончни оқлаш масъулиятимизни ошириши лозим, – дейди “Фурқат” МФЙ раиси Зуҳро Каримова.

Ва ниҳоят, "қарс икки қўлдан чиқди" – Вилоят “Сувоқава” ДУК шаҳар филиали мутасаддилари ҳамда партия шаҳар Кенгаши, депутатлари муаммоли вазият билан қайта танишгач, уни бартараф этишди. 

“Низомий” кўчасида истиқомат қилувчи Марина Белоозерова ва Санобар Файзуллаевалар уйи яқинидаги сув қувури тозаланиб, фуқаро мурожаати ижобий жиҳатдан ҳал этилди.

Моҳигул Абдуллаева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП 
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби