Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув тежамкор суғориш технологияси: Аэрозол суғориш усулининг афзалликлари нимада?
11:20 / 2024-02-09

Бир томчи сувнинг қадр-қиммати, аҳамияти йилдан йилга ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудларида фойдаланиладиган ўртача йиллик сув ресурсларининг миқдори 51-53 миллиард метр кубни ташкил этади.

Бунинг нисбатан кам қисми — 21,5 фоизи юртимиз, қолган асосий 78,5 фоиз қисми эса қўшни давлатлар ҳудудида шаклланади. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, сув танқислиги, унинг керакли миқдорда экинларга етиб бормаслиги аҳолининг сувга нисбатан нотўғри муносабати туфайли ҳам келиб чиқади.  

Мамлакатимизда сувни исроф қилмаслик, мавжуд сув захираларидан самарали фойдаланиш мақсадида сув тежайдиган технологияларнинг жорий этилиши  ўз самарасини бериб бошлади.  

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш барча ресурсларни, яъни ўғитлар, сув, техника ва қўл кучи, пестицидлар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар учун қилинадиган сарф-харажатларни 30 фоиздан 50 фоизгача қисқартириши мумкин.  

Хусусан, аэрозол суғориш усулида қишлоқ хўжалиги экинлари учун қулай микроиқлим шароити яратилади. Бунда ҳавонинг ер усти қатлами нисбий намлиги оширилади, ўсимлик ер устки органларининг ҳарорати 6-12°С пасайтирилади. Бу усулда суғориш меъёри гектарига 0,8–1,0 метр куб бўлиб, куннинг иссиқ пайтида ҳар икки соатда амалга оширилади. Сув махсус мослама (микроспринклер)лар ёрдамида диаметри 0,5–1 мм ва 300-600 мкм бўлган майда томчилардан иборат нам булутга айлантириб беради.  

Аэрозол суғориш усулида ҳавоси қуруқ ва иссиқ шамоллар (гармсел) бўлиб турадиган ҳудудларда боғ, сабзавот, ем-хашак техник экинларни суғоришда фойдаланилади. Аэрозол суғориш усулининг афзалликлари ўсимликлар фотосинтезини яхшилайди, экинлар ҳосилдорлигини оширади, етиштирилаётган маҳсулот сифати яхшиланади ҳамда сув сарфи 45-50 фоизга камаяди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА