“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятида Россия Федерациясининг “Abu plastik group” компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Жамият бошқаруви раиси в.б. Аҳмад Сувонқулов иштирок этган мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, оқова сув қувурларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва созлаш ишларини замонавий технологиялар асосида ташкил этишга доир таклифлар кўриб чиқилди.

Томонлар мазкур жараёнларни ҳудудларда ўрганиш бўйича келишувга эришди. Шу мақсадда делегация “Андижон сув таъминоти” акциядорлик жамиятида ҳам бўлди.

Компания вакиллари бошқарув раиси ўринбосари в.б. Комилбек Юсупов ҳамроҳлигида мавжуд инфратузилманинг ҳолати билан танишди. Шунингдек, “Abu plastik group” компанияси томонидан амалга оширилаётган фаолият юзасидан тақдимот ўтказилди.
Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиб, келгусидаги режаларни белгилаб олди.
Нилуфар Бозорова, ЎзА