Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминотида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги ошиб бормоқда
16:44 / 2022-11-14

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмат раҳбари Акмал Муродов маълумотларига кўра, республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда бу кўрсаткич 1,3 триллион сўмни ташкил этмоқда.

Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,1 триллион сўмни ташкил этса, 200 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Қайд этилишича, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда.

Мунтазам равишда ўтказилиб келинаётан рейд тадбирларида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 1 минг 515 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда энг юқори кўрсаткич Тошкент вилояти бўлиб, 572 та ноқонуний ҳолатлари аниқланган.

Белгиланган тартибга кўра, истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА