Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминоти янада яхшиланади
12:18 / 2020-10-13

Мавжуд 4 та йирик ичимлик суви олиш иншоотларининг лойиҳавий қуввати бир кеча-кундузда 250 минг м3ни ташкил қилади. Амалда эса 170 минг м3 (68,0 %) қувват билан ишламоқда.


Бухоро вилояти аҳолисига 4 та йирик ичимлик суви олиш иншоотлари “Қуйимозор” сув омбори, “Жўйзар” канали “Зарафшон сув иншооти” орқали, “Аму-Қоракўл” канали, “Дамхўжа” минтақалараро сув қувури ва 50 та ер ости сув иншоотлари орқали марказлашган ҳолда ичимлик суви етказиб берилади. 

Мавжуд 4 та йирик ичимлик суви олиш иншоотларининг лойиҳавий қуввати бир кеча-кундузда 250 минг м3ни ташкил қилади. Амалда эса 170 минг м3 (68,0 %) қувват билан ишламоқда.

Вилоятда канализация хизмати Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Қоровулбозор тумани марказида мавжуд бўлиб, бу вилоятдаги жами 1916 минг нафар аҳолидан 174,9 минг нафарини, яъни 9,1 фоизини қамраб олган. Мавжуд 208,7 километр канализация тармоқларидан 104,5 километр қисми (50 %) ва 23 та оқава иншоотларидан 11 таси таъмирталаб аҳволга келиб қолган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган. Лойиҳанинг 385,12 миллион АҚШ долларини Осиё инфратузилма инвестициялари банки қарзи ва 52,5 миллион АҚШ долларини Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида қоплаш кўрсатиб ўтилган.

Лойиҳа 2 та йўналишда 2020-2023 йилларда амалга оширилади. Биринчи йўналиш бўйича Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор, Пешкў ва Қоровулбозор туманларини ичимлик суви билан ҳамда Ғиждувон, Ромитан, Олот, Қоракўл ва Қоровулбозор туманлари марказларини оқава тизими билан таъминлаш режалаштирилган. Иккинчи йўналишда Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманларини ичимлик суви ҳамда Пешкў, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Когон, Бухоро туманлари марказини, шунингдек, Бухоро ва Когон шаҳарларини оқава тизимлари билан таъминлаш назарда тутилган. 

Сув таъминоти бўйича лойиҳа доирасида “Қуйимозор” ер усти сув омбори ва “Ибн-Сино” насос станциясини реконструкция қилиш, “Шохруд” сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш (қуввати бир кеча-кундузда 200 минг м3), “Ибн-Сино” насос станциясидан “Шоҳруд” сув тозалаш иншоотигача бўлган сув қувурининг биринчи ва иккинчи линияларини реконструкция қилиш ҳамда учинчи линиясини қуриш, фильтр станциялари ва лаборатория биноларини қуриш ва реконструкция қилиш, автоматлаштирилган бошқарув тизимини барпо этишдан иборат. 

Оқава сув тизими бўйича Ғиждувон тумани марказида қуввати бир кеча кундузда 9,3 минг м3, Ромитан тумани марказида 5 минг м3, Қоракўл тумани марказида 5,2 минг м3, Олот тумани марказида 3,7 минг м3, Қоровулбозор тумани марказида 2,1 минг м3 қувватга эга бўлган оқава сув тозалаш станцияларини қуриш, Ғиждувон, Ромитан, Қоракўл, Олот, Қоровулбозор туманлари марказларида оқава сув коллекторлари (жами 612,0 километр) ва оқава сув тармоқларини (жами 974,2 километр) қуриш режалаштирилган.