Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминоти тизимининг мавсумда барқарор ишлаши ҳолати ўрганилди (+видео)
14:23 / 2025-11-25

Навоий вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси ходимлари томонидан “Навоий сув таъминоти” акционерлик жамияти Қизилтепа бўлими тасарруфидаги “Обод диёр” ва “Яшнаобод” сув йиғиш ҳамда тарқатиш иншоотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди.

Бугунги кунда Навоий вилоятида 140 та сув иншооти фаолият юритса, уларнинг 28 таси Қизилтепа туманида жойлашган. Албатта, бундай катта тармоқни мавсумий тайёр ҳолатга келтириш, айниқса, қиш фаслида юзага келадиган хавфлар – насосларнинг ишдан чиқиши, қувурларнинг музлаши, босимнинг пасайиши каби муаммоларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мавсумда 9 та насос агрегати жорий таъмирланган бўлса, яна 3 таси мукаммал таъмирланди. Қувурлар бўйича ҳам етарлича ишлар амалга оширилди, Жумладан, Д-50 миллиметрлик 500 метр ва Д-40 миллиметрлик 800 метр қувурлар таъмирланди. Д-50 миллиметрлик 100 метр ва Д-76 миллиметрлик 100 метр қувурлар эса тўлиқ янгиланиб, қайта тикланди. Бу ўзгаришлар қишда юзага келиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олишга хизмат қилади.

– Олиб борилган ишлар таҳлил этилганда, суғориш ва ичимлик суви таъминоти тизимининг асосий икки йўналиш бўйича мустаҳкамланаётганини кўриш мумкин, – дейди инспекциянинг шўъба бошлиғи  Азизжон Чориев. – Биринчи йўналиш мавжуд тармоқларни таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш. Иккинчидан эса тизимнинг барқарор ишлаши учун техник хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, эскирган қувурларни эса босқичма-босқич алмаштириш ва авария ҳолатларига қарши захира имкониятларини кенгайтиришдир. Сўнгги йилларда туманда икки муҳим сув иншооти янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Обод диёр” иншооти 4 та насос агрегати билан 1320 та хонадон ёки 5350 нафарга яқин аҳолини ичимлик суви билан таъминламоқда. Яшнаобод маҳалласида қурилган янги иншоот эса 2 та насос агрегати билан 630 та хонадонни, яъни тахминан 2520 нафар аҳолига тоза ичимлик суви етказиб беради. Бу инфратузилма объектлари нафақат ҳозирги эҳтиёжларни, балки туманнинг келгуси аҳоли ўсиши билан боғлиқ талабларни ҳам қондириш имконини беради. 

Инспекция ходимлари томонидан ўтказилаётган мониторинг ишлари тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Бу каби узлуксиз ишлар натижасида аҳоли қиш мавсумида ҳам барқарор сув таъминотидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ew5T1epxKzg" title="Suv ta’minoti tizimining mavsumda barqaror ishlashi holati o‘rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев, ЎзА мухбири