English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминоти масалалари муҳокама этилди
11:15 / 2024-10-03

“Бухоро сув таъминоти” АЖ директори М.Амонов Осиё инфратузилма инвестициялари банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи, лойиҳа доирасида фаолият юритаётган Халқаро лойиҳачи (Консултант) вакиллари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Ҳозирда, Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасининг 1-босқичи амалга оширилмоқда.  

Мазкур лойиҳа доирасида Бухоро вилоятидаги 195 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1 миллион 254 минг аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви ҳамда 165 минг аҳолини марказлашган оқова сув хизматлари билан таъминлаш режалаштирилган.  

Йиғилишда лойиҳачилар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш учун аниқ режалар белгиланди. Лойиҳа ҳужжатларини тўлиқ ишлаб чиққан ҳолда, қисқа муддатларда тақдим қилиш борасида кўрсатмалар берилди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.