French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ресурсларини бошқаришда аёллар фаоллиги оширилади
14:23 / 2026-01-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Ромитан туманида “Сув бошқарувида аёллар иштирокини қўллаб-қувватлаш ва салоҳиятини кучайтириш” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда Зарафшон дарёси ҳавзасида хотин-қизларнинг сув ресурсларини бошқаришдаги иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Иқлим ўзгариши, тез-тез кузатилаётган қурғоқчилик ва сув танқислиги сўнгги йилларда энг долзарб глобал муаммолардан бирига айлангани таъкидланди.

Қайд этилганидек, Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон учун сув ресурсларини барқарор ва самарали бошқариш масалалари алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакатимизда сув муаммоларининг долзарблиги шундаки, сув ресурсларининг қарийб 80 фоизи республика чегараларидан ташқарида шаклланади, атиги 20 фоизи эса мамлакат ичида ҳосил бўлади. Бундай шароитда трансчегаравий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш барқарор ривожланишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Ушбу масалаларни ҳал этиш мақсадида Зарафшон дарёси ҳавзасида Швейцария ҳукумати томонидан Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлиги (SDC) орқали молиялаштирилаётган ҳамда Caritas Switzerland ва Марказий Осиё минтақавий атроф-муҳит маркази (CAREC) консорциуми томонидан амалга оширилаётган “Зарафшон дарёси ҳавзасида иқлимга чидамли интеграциялашган сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси ижро этилмоқда. Лойиҳа доирасида сувни тежаш ва самарали фойдаланиш чоралари, автоматлаштирилган мониторинг тизимларини жорий этиш, иқлим мониторинги станциялари ҳамда тупроқ ва ер ости сувларини кузатиш учун автоматлаштирилган қудуқлар ўрнатиш, шунингдек, маҳаллий аҳолининг салоҳиятини оширишга қаратилган ўқув тадбирлари назарда тутилган.

[gallery-27406]

Тадбир сув ресурсларини бошқаришда аёллар фаоллигини ошириш, иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигини таъминлашга қаратилди. Ўқув-семинарида фермер аёллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ҳамда тегишли мутахассислар иштирок этди. Муҳокамаларда иқлим ўзгаришига мослашишда аёлларнинг роли ва маҳаллий даражада сув ресурсларини бошқаришда инклюзив механизмларни жорий этишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Тренингнинг амалий қисмида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, мавжуд муаммоларни таҳлил қилди ҳамда сув ресурсларини бошқаришда аёллар иштирокини янада ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА