Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ресурсларини бошқариш бўйича стратегия ишлаб чиқилади
14:49 / 2025-09-15

Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган 2027-2050 йиллар стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Ушбу муҳим ҳужжатни тайёрлашда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети академиги, иқтисод фанлари доктори Владимир Квинт раҳбарлигидаги халқаро олимлар гуруҳи иштирок этади.

Шу муносабат билан Сув хўжалиги вазирлигида стратегияни тайёрлашга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. 

Семинарни сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев очиб берди. У ўз сўзида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, янги Сув кодекси қабул қилингани, 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқлангани ва унда молиялаштириш манбаларигача аниқ белгилаб қўйилгани таъкидланди.

Академик Владимир Квинт ва Россиядан ташриф буюрган олимлар стратегик режалаштиришнинг аҳамияти, стратегия ишлаб чиқиш методологияси ҳамда сув соҳасини узоқ муддатли ривожлантиришда муҳим йўналишлар ҳақида маъруза қилди.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, меҳмонлар Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти лабораториялари ва “Сувчилар мактаби” фаолияти билан танишди. 

Тадбир якунида академик В.Квинт иштирокида “Сувчилар боғи”да дарахт кўчатлари экилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА