Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарида рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида бир қатор самарадорликка эришилмоқда.
Жумладан, Саноат сув таъминоти бошқармасининг 54-сонли насос станциясида қўлланилган технологик жараёнларни визуаллаштириш тизимида ҳам бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, мазкур тизим тезкор қарор қабул қилиш, қоғоз журналларидан воз кечиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини яратади.

Ушбу тизимни жорий этилишида Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан насос ускуналарида назорат-ўлчов асбоблари, манометрлар, ҳарорат датчиклари, контроллерлар ва бошқа ускуналар бўйича монтаж-созлаш ишлари бажарилиб, махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда тизимни янада ривожлантириш мақсадида ҳар бир насос бўйича таҳлилий маълумотларни кенгайтириш ҳамда Мис бойитиш фабрикаси сув резервуарлари билан интеграция қилиш ишлари режалаштирилган.
А.Мусаев, ЎзА.