Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва субсидиялар тартиби янгиланмоқда (+видео)
15:59 / 2026-02-13

Сув қишлоқ хўжалиги ва инсон ҳаёти учун энг муҳим ресурслардан бирдир. Ҳеч кимга сир эмас, айни пайтда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида суғориш тизимлари барқарор ишламайди, сув сарфи кўп ва ресурслар самарали ишлатилмайди. Шу сабабли сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва субсидиялар тартибини янгиланмоқда.

2027 йилдан бошлаб суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминланганлик даражаси асосида солиқ ставкалари ва субсидиялар миқдори белгиланади. Бу чора фермер ва тадбиркорларни сув тежовчи технологияларни жорий этишга рағбатлантириш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилади.

Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги "Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори доирасида 2027 йилдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ва субсидиялар миқдори суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминланганлик даражасига қараб белгиланади.

Агар суғориладиган ер майдони сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудда жойлашган ва сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлса, ажратиладиган субсидиялар 1,25 оширувчи коэффициент билан ҳисобланади. Агар суғориладиган ер майдони сув билан барқарор таъминланган ҳудудда жойлашиб, сув тежовчи технологиялар жорий қилинмаса, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробар оширилган миқдорда қўлланади. Шу билан тадбиркорлар ва фермерлар сув тежовчи технологияларни жорий этишга рағбатлантирилади.

Эндиликда, ҳар йили 1 апрелга қадар, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда вегетация даври учун сув манбаларининг таъминланганлик даражаси таҳлил қилинади.

Шу таҳлил асосида, сув билан барқарор таъминланган, сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари рўйхати шакллантирилади ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман кенгашларига киритилади.

– 2027 йилдан бошлаб, шоли етиштириладиган майдонларнинг сув кириш қисмига, балиқчилик хўжалиги ташкил этилган ер майдонларининг сув кириш ва чиқиш қисмларига тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари ҳисобидан “ақлли” сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситаларини ўрнатиши мажбурий этилади, – дейди Солиқ қўмитаси бош юрисконсульти Ихволиддин Султонов. – Агар ушбу воситалар ўрнатилмаган бўлса, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробар оширилган миқдорда ҳисобланади. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Ақлли” воситалар сув сарфини аниқ қайд этади, реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини беради ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади. Ушбу қарор мақсади  сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, суғориш самарадорлигини ошириш, ер ости ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркор ва фермерларни замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этишга ундашдир. (biznesombudsman.uz) Сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда жойлашган ер майдонлари ва сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлса, ажратиладиган субсидиялар 1,25 оширувчи коэффициент билан ҳисобланади. Сув билан барқарор таъминланган ҳудудларда жойлашган ер майдонлари ва сув тежовчи технологиялар жорий қилинмаган бўлса, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробар оширилган миқдорда қўлланади. Бу механизм тадбиркорларни сув тежашга рағбатлантиради ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Ақлли” сув ўлчаш воситалари сув сарфини аниқ қайд этади, реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини беради ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZiRuj9VaOkM" title="2027 yildan suv solig‘i tartibi o‘zgaradi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА