Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув полоси: Йигитларда 2 та ғалаба, қизлар жамоасида 1 тадан ютуқ ва мағлубият
19:09 / 2024-03-04

Филиппинда сув полоси бўйича ёш гуруҳлари ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб натижаларга эришмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, чемпионатнинг биринчи турида Саудия Арабистони жамоасини 14:10 ҳисобида мағлуб этган йигитларимиз бугун, 4 март куни Таиланд терма жамоасини 17:14 ҳисобида доғда қолдирди. 

Мусобақанинг қизлар жамоалари ўртасидаги баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртларимиз бўлса, биринчи турда Сингапур қизлар терма жамоаси билан мураккаб кечган ўйинда 19:18 ҳисобида ғалабага эришди. Аммо 2-турда Хитой вакилларига 11:19 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Мусобақалар давом этмоқда. 

Т. Рўзиев, ЎзА