Сув полоси: “Uzbekistan Aquatics” жамоаси Таразда совриндорликка эришди
Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида сув полоси бўйича 2008 йилда туғилган қизлар ва 2010 йилда таваллуд топган ўсмирлар ўртасида ўтказилган турнирда «Uzbekistan Aquatics» федерацияси жамоаси совриндор бўлди.
Тараздаги сув ҳавзасида кечган мусобақаларда Қозоғистон, Россия, Ўзбекистоннинг 6 та сув полоси жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Қизиқарли ўтган мусобақалар сарҳисобига кўра, Россиянинг "Уралочка-1” жамоаси қизлари 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин Қозоғистоннинг "Тараз” жамоасига, 3-ўрин «Uzbekistan Aquatics» федерацияси сув полоси жамоасига насиб этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА