Пойтахтимиздаги Республика олий спорт маҳорати мактаби сув ҳавзасида сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Баҳсларда 6 та эркаклар, 6 та аёллар жамоалари куч синашмоқда.

Кеча ташкил этилган мамлакат чемпионатининг 1-турида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Эркаклар мусобақаси:
Наманган – Тошкент – 21:10
Сирдарё – Жиззах - 14:2
РОСММ– “Uzbekistan Aquatics” – 14:6
Наманган – Жиззах -21:4
Тошкент в.– “Uzbekistan Aquatics”-11:9
Сирдарё –Тошкент ш.- 5:20
Жиззах – “Uzbekistan Aquatics”-2:13
Наманган – Тошкент ш.-13:9
Тошкент в. – РОСММ-12:9
Аёллар мусобақаси:
Хоразм – РОСММ-6:16
Тошкент в.– “Uzbekistan Aquatics”-0:14
РОСММ – “Uzbekistan Aquatics”- 9:10
Хоразм – Наманган - 5:12
Ортда қолган учрашувлар сарҳисобига кўра, Наманган вилояти мағлубиятсиз одимлаётган бўлса, аёллар жамоалари ўртасида “Uzbekistan Aquatics” жамоаси очко йўқотмасдан баҳсларни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур сўнгги кун ўйинлари эртага, 22 февраль куни ўтказилади.
Т.Рўзиев, ЎзА