French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув полоси: Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллади
16:17 / 2023-03-27

Сингапурда сув полоси бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муносиб натижага эришди.

Муросасиз баҳслар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиз саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказди. Аммо, финал остонасида Таиланд ва Қозоғистон вакилларига йўл берган ҳолда 3-ўрин билан кифояланди.

Ўз навбатида 1-ўрин қозоғистонликларга, 2-ўрин Таиланд терма жамоасига насиб этди. Ҳамюртларимиз қитъа чемпионатини бронза медали билан якунлади, дейилади Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.  

Т.Рўзиев, ЎзА