Шу кунларда пойтахтимизда сув полоси бўйича турли ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
Бир кун муқаддам 13 ёшлилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланган бўлса, куни кеча 15 ёш тоифасидагилар ўртасида чемпионатнинг илк мусобақалари ташкил этилди.

Суперфинал баҳсларида саралаш мусобақаларидан муваффақиятли ўтган 4 та ўғил ва 4 та қиз болалар жамоалари иштирок этмоқда.
Ўғил болалар ўртасидаги суперфиналда Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри жамоаси қатнашаётган бўлса, қизлар мусобақасида Хоразм, Фарғона, Наманган ва Тошкент шаҳри жамоаси ҳал қилувчи ўйинларда ўз омадини синовдан ўтказади.

Кеча ўтган ўғил болалар жамоалари ўртасидаги ўйинлар Тошкент – Сирдарё 24:5, Наманган – Фарғона 22:2, Фарғона – Сирдарё 10:21, Тошкент – Наманган 15:16 ҳисобларида якунланди.
Қизлар жамоалари учрашувлари Хоразм – Наманган 5:17, Тошкент – Фарғона 12:3, Фарғона – Хоразм 6:18, Наманган – Тошкент 13:11 кўринишида поёнига етди.
Бугун, 22 октябрь куни U15 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати суперфинал ўйинларининг охирги тур учрашувлари ташкил этилади.
Т.Рўзиев, ЎзА