Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув полоси бўйича миллий терма жамоа Наманганда йиғин ўтказмоқда
10:30 / 2025-11-20

Сув полоси мамлакатимизда сўнгги йилларда изчил ривожланаётган спорт турларидан бири ҳисобланади. Хусусан, миллий терма жамоа олдида келгуси халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиш, рақобатбардош жамоа шакллантириш каби муҳим вазифалар турибди. Шу нуқтаи назардан, Наманганда ташкил этилган ўқув-йиғинлар спортчиларнинг тайёргарлик жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Мазкур машғулотларнинг ўтказилиш жойи сифатида Намаган вилоятининг танланиши ҳам бежиз эмас. Вилоятда сўнгги йилларда сув спорти инфратузилмаси янгиланиб, замонавий бассейнлар, спорт иншоотлари ва тайёрлов марказлари барпо этилди. Бу эса сув полоси бўйича миллий жамоа учун қулай шарт-шароит яратиб, машғулотларни самарали ўтказиш имконини бермоқда.

Беларуслик мутахассис Геннадий Кажемякиннинг жалб этилиши эса ўқув-йиғин мазмунини янада кучайтирди. Чунки халқаро тажрибага эга мураббийнинг индивидуал ёндашуви, техника ва тактикага оид замонавий методлари спортчилар салоҳияти ошишига замин яратади. Жамоадаги ёш спортчилар учун эса бундай маҳорат мактаби келажакдаги катта мусобақаларга психологик ва жисмоний жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.

Шу билан бирга, "Uzbekistan Aquatics" федерацияси томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, спортчиларнинг илғор хорижий мутахассислар билан ишлаши, янги тайёрлов дастурларини жорий этиш, ҳудудларда сув спорти йўналишларини ривожлантириш каби ишлар терма жамоа учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат)

ЎзА