Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ости интернет сими шикастланиши билан боғлиқ таҳдидлар
11:06 / 2024-05-30

Жаҳон иқтисодиёти учун муҳим инфратузилма ҳисобланадиган сув ости интернет тизимига зиён етиши, жумладан, геосиёсий можаро натижасида беқиёс молиявий йўқотишга сабаб бўлиши мумкин экан.

Бу фикр яқинда “Росконгресс” экспертлари эълон қилган “Сув ости интернет сими: сув ости тармоғининг заиф томони” ҳисоботида келтирилган.  

“РИА Новости” ёзишича, “Ҳозир қитъалараро интернет трафигининг 99 фоизига тўғри келадиган сув ости симлари орқали ҳар куни 10 триллион доллардан ортиқ молиявий амалиёт амалга оширилади”, дейилган ҳужжатда. Глобал молиявий инфратузилма тармоқ тезлигига чамбарчас боғлиқ. Демак, ҳар қандай тасодифий шикастланиш ёки мақсадли ҳужум улкан йўқотишга олиб келиши мумкин. Мутахассислар фикрича, ҳозир Шимолий ва Қизил денгиз минтақаларида сув ости сими хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид айниқса кучли.  

Ҳисоботда 2024 йил февраль ойи охирида Форс кўрфазида сим шикастланиши Европа ва Осиё ўртасида интернет алоқаси жиддий узилишига сабаб бўлгани мисол тариқасида келтирилган. Бинобарин, “...зарар ўта жиддий эмаслиги, чунки трафикни бошқа йўналиш орқали узатиш имкони бўлгани, бироқ барибир қисман таъсир кузатилган”и таъкидланган.  

Ҳужжат муаллифлари Тайвань атрофидаги вазиятга ҳам эътибор қаратиб, ҳудудда интернет симига шикаст етказишнинг янгича ҳолати хавфи кўзга ташланаётганини қайд этган:  

– Минтақада сув ости симига зарар етказиш билан боғлиқ турли ҳодисалар юз бериши мумкин.