Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ости ғорида беш кун қолиб кетган хитойлик ғаввос қутқарилди
15:37 / 2025-08-05

“South China Morning Post” газетаси ёзишича, сув тубига шўнғиб, адашиб қолган ғаввос сув ости ғорида беш кун қолиб кетган. Шунга қарамай, у омон қолган.

19 июль куни Хитойнинг марказий қисмидаги Хунань музофотида яшовчи Ван исмли 40 ёшли сувга шўнғиш ишқибози дўсти билан сув тубига тушиб, атиги беш дақиқа ўтгандан кейин ғойиб бўлган. Қутқарувчилар тезда иш бошлашган, бироқ дастлабки ҳаракатлар натижа бермаган.

Нашр таъкидлашича, дарё туби бир неча ўнлаб метрга чўзилган, сув ости ғорлари мураккаб тизими эса тахминан тўққиз метр чуқурликда жойлашган.

Эркак ғор ичида ҳаво билан тўйинган бўшлиқдан бошпана топиб, омон қолишга муваффақ бўлган. Зеро, ўша ҳудудда нафас олиш имконини берувчи ҳаво чўнтаги мавжуд экан.

Ванг тасодифан ғорга қамалиб қолгач, “вақт ҳақидаги тасаввурни бутунлай йўқотган. У "хом балиқ истеъмол қилиб омон қолгани"ни ҳам сўзлаб берди.

Навбатдаги қидирув амалиёти пайти ғаввос халоскорларни пайқаб қолган. Ўша пайт кислород идишида атиги 4 фоиз ҳаво қолган эди. Хуллас, у охирги сонияларда чироқ билан ишора берган.

Умуман, Вангнинг аҳволи яхши. Ҳатто, тез ёрдам машинасига ўзи юриб борган.

С.Раҳимов, ЎзА