Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув омбори экинлар парваришига хизмат қилмоқда
14:15 / 2024-01-19

Йил сайин сув танқислиги муаммоси сезилмоқда. Бу танқисликни, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар яхши билади. Айни пайтда эса ушбу муаммога ечим изланиб, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги “Кўксарой” сел сув омбори вилоятнинг асосий сув манбаларидан биридир.  

Юртимизда аграр соҳа, хусусан, сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш, янги сув иншоотлари барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 2011 йилда қурилиши бошланган сув омбори 2015 йилда фойдаланишга топширилган.

Лангар тоғидан оқиб тушувчи сой, булоқ ва сел сувлари тўпланишидан ҳосил бўладиган сув омбори 7,5 миллион куб метргача оби ҳаётни сақлаш қувватига эга. Қарийб 80 гектар майдонни эгаллаган мазкур иншоотда тўпланаётган сув миқдори ва таркибини аниқлаш, уни тақсимлаш учун замонавий ускуналар ўрнатилган.  

– Тўғонимизнинг баландлиги 26 метр, эни 10 метр, узунлиги 434 метрни ташкил этади, – дейди сув омбори масъул ходими Комилжон Отаниёзов – Ҳозирги кунда сув омборимизда ёғмир ва қорнинг эришидан ҳосил бўладиган сувлар йиғилмоқда. Айни пайтда сув ҳажми 640 минг куб метр. Кунлик кириб келаётган сув ҳажми 7-8 минг куб литр атрофида. Сув омборида рейкалар ўрнатилган. Сувнинг кўпайиши ва камайишини шу рейкаларга қараб аниқлаймиз. Кунлик маълумотни юқори турувчи ташкилотларга тақдим этиб борамиз. Ушбу сув омборимизнинг қурилишидан мақсад аҳоли ва ҳудуддаги фермер хўжаликларининг сувга бўлган талабини қондиришдан иборат бўлиб, вегитация даврида сувни тўғри тақсимлашдир. Айни пайтда бу сув омборидан 1700 гектар ер майдони суғорилади.

Албатта, мазкур иншоот нафақат экин майдонларини сув билан таъминлашга, балки ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сел-тошқин ва офатларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/7JftVnNhjDk" title="Suv ombori ekinlar parvarishiga xizmat qilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири