Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув келтирган – элда азиз
12:08 / 2022-10-19

Эл-юрт манфаатини кўзлаб, сув келтирганларга ҳурмат ва эҳтиром билан азиз инсон сифатида қаралади. Чунки мамлакат тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятида “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” тамойили мужассам.

Халқнинг ишончли вакили сифатида депутатларнинг сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлиши, халқ орасига кириб бориши, уларнинг дарду-ташвишини тинглаб, яшаш шароитлари билан танишиб, улар томонидан кўтарилаётган мурожаатлар орқали аниқланган ҳар бир муаммони мутасадди идора раҳбар ва масъуллар билан биргаликда ўрганиб, бартараф қилинаётгани самарасида мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган ижобий ўзгаришлар фуқароларимиз шахсий ҳаётида, турмуш даражасида яққол сезилаётир. Ўз навбатида, халқнинг ишониб сайлаган вакиллари – маҳаллий Кенгашлар депутатларига бўлган ишонч ҳам тобора ортиб бормоқда.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Муҳаммади Эгамназаров халқнинг ишончига кирган, бир ишни бошладими, охирига етмагунча қўймайдиган депутатлардан.

У Зомин тумани “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи сайловчилари билан мулоқот қилган эди. Шунда МФЙ ҳудудидаги “Бирлашган” қишлоғи аҳолиси тоза ичимлик суви таъминоти бўйича бир неча йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган муаммо борлигини айтганди. Аҳолининг ичимлик суви бўйича мурожаати юзасидан ҳар бир хонадондаги ҳолат ўрганилди. “Сув оқова” корхонаси ва бошқа идоралар мутахассислари билан суҳбатлашилди, маслаҳатлашилиб, бу муаммо бўйича Зомин тумани “Сув оқова” корхонасига депутатлик сўрови юборилди.

Ушбу қишлоқдаги 40 та хонадонга етиб бормаган 400 метр тармоқ янгитдан тортилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди. Бугун “Бирлашган”даги ҳар бир хонадонда тоза ичимлик суви бор.

“Сув келтирган – элда азиз”, деган нақл бежиз айтилмаган. Бугун “Бирлашган”лик сайловчилар, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланишида ҳисса қўшган депутатга ишонади.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА