Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув иншоотларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда
15:10 / 2020-12-09

"Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ҳудудлардаги сув иншоотлари фаолиятига муқобил энергия ишлаб чиқарувчи технологияларни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергия тежамкорлигига эришишдир.

Натижада анъанавий энергияга сарфланаётган маблағ тежалиб, аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш имконияти ошади.

Ҳозирги кунда Тошкент вилоятидаги сув иншоотларига ана шу тажрибани оммалаштириш ишлари бошланди. Хусусан, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Юқори Чирчиқ тумани филиалининг "Жавқашти-2014" сув иншоотига қуёш панеллари ўрнатилди.

Мазкур панеллар соатига 7 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.

– Ушбу иншоотда суткалик электр энергияси сарфи 168 кВтни ташкил қилади, қуёш панеллари ёрдамида эса энергия сарфи салкам 70 фоизга камаяди, – дейди “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Юқори Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи Тўрабек Одинаев. – Ҳозирги кунда 145 хонадонга ичимлик сув етказиб берилаётган бўлса, эндиликда яна 65 хонадонга хизмат кўрсатиш мумкин.