Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сув ҳаёт демакдир!” акцияси ўтказилди
15:50 / 2025-07-10

Бухоро шаҳридаги Дўстлик уйида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вилоят бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят Кенгаши, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Сув ҳаёт демакдир!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ННТлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Суҳбат давомида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари фонида сув тақчиллиги, ичимлик сувини тежаш, қишлоқ хўжалигида самарали суғориш технологияларини жорий этиш, шунингдек, аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Иштирокчилар томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари юзасидан таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар жамиятимиз ва атроф-муҳит барқарорлиги учун ҳар бир томчи сув қадрли эканини яна бир бор чуқур англади. Тадбир иштирокчилари томонидан мавзуга доир таклифлар билдирилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.