Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув-ботқоқ ҳудудлари – биохилма-хиллик асоси
15:16 / 2026-02-04

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракцияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий университетида "Сув-ботқоқ ҳудудлари – биохилма-хиллик асоси" мавзусида семинар ташкил этилди.

Бутунжаҳон сув-ботқоқ ҳудудлари куни муносабати билан ўтказилган семинарда парламент қуйи палатаси депутатлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда экофаоллар, олимлар иштирок этди.  

Иштирокчиларга 1971 йилда қабул қилинган Рамсар конвенциясининг аҳамияти хусусида маълумотлар берилди. Таъкидланганидек, сув-ботқоқ ҳудудлар биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва экотизимлар барқарорлигида муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 5 та сув-ботқоқ ҳудуди Рамсар рўйхатига киритилган бўлиб, яна бир қатор объектларни ушбу рўйхатга киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.  

Республикамизда сув-ботқоқ ҳудудлар майдони 1 миллион гектардан ортиқ бўлиб, улар кўчиб юрувчи қушлар учун муҳим қўним жой ҳисобланади.

Тадбирда бугунги экологик вазиятда мавжуд табиий ҳудудларни борлигича сақлаб қолиш, сув-ботқоқ ҳудудлар ва улардаги ҳайвон ва қушларни асраб-авайлаш долзарб аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Бу борада талаба-ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

М.Комилова, ЎзА