Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхоннинг заррин тонглари
04:28 / 2022-06-26

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти қарийб бир асрлик тарихга эга. Газета йиллар давомида муштарийлар диққатини ўзида тутиб қола олган нашрлардан бири. Бугун таҳририят жамоасига республика нашрларида ишловчи ҳамкасблари ҳам ҳавас қилиши табиий.

– Президентимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситаларига бўлган юксак эътибори, мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижаларини таҳририятимиз фаолиятида кўриб, ҳис қиляпмиз, - дейди таҳририят бош муҳаррири Салоҳиддин Норқобилов. – Ҳамкасбларимизнинг томидан чакки ўтиб, ноқулай ва иш шароити деярли йўқ хоналарда ишлашга мажбур бўлган йиллари энди тарихда қолди. Таҳририятимиз муассиси – вилоят ҳокимлигининг амалий кўмаги билан бундан тўрт йил олдин Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи” биноси тубдан  таъмирланиб фойдаланишга топширилган бўлса, ўтган йили таҳририятимиз учун алоҳида янги бино қуриб битказилди. Кекса ёшдаги ҳамкасбларимизнинг таъкидлашича, воҳамиз тарихида ижодкорлар учун яратилган шароитлар бугунгидек бўлмаган экан.

[gallery-7716]

Таҳририятнинг замонавий мебель жиҳозлари ҳамда зарур оргтехниклар билан жиҳозланган кенг ва шинам хоналари киши ҳавасини уйғотиши табиий. Маънавият ва маърифат хонаси, тиббиёт пункти, жисмоний машғулотлар учун фитнес зали, ошхона, кутубхона ходимлар ихтиёрида. Шунингдек, таҳририят тасарруфидаги бўш ер майдонидан унумли фойдаланиш мақсадида иссиқхона ташкил этилган бўлиб, унда лимон, помидор, бодринг каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.

– Таҳририятимизда ходимлар иш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг соғлигига ғамхўрлик қилишга алоҳида эътибор қаратилган, - дейди таҳририят Касаба уюшмаси раиси Ҳасан Тангиров. – Ходимларга иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариш учун бир соатлик иш вақтига киритиладиган махсус танаффус белгиланган. Бунда эса таҳририятимизда ташкил этилган спорт зали қўл келмоқда. Шунингдек, жамоанинг маданий ҳордиқ чиқариши учун театр ва музейларга, вилоятимизнинг экотуризм ривожланган манзилларига саёҳатлар ташкил этилаётир. Қолаверса, ижодий учрашувлар, соҳа фахрийлари билан кечаётган суҳбатлар таҳририят фаолиятида юқори натижа бераётир.

Яқин йилларгача вилоят газеталари асосан Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги босмахоналарда чоп этилар эди. Бу чоп этилган газеталарнинг вилоят марказига олиб келинишида, уларнинг обуначилар қўлига етиб боришида кечикишларни келтириб чиқараётган эди. Қолаверса, таҳририятлар ўз маблағи ҳисобига газеталарни техника ёллаб келтирар, вақт ва ортиқча маблағ сарфи кузатилаётган эди. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг воҳа матбуотига бўлган эътибори ҳамда бевосита ёрдами билан “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти янги замонавий чоп этиш ускунаси билан таъминланди. Бугун мазкур босмахонада вилоятнинг ўнлаб газеталари тез ва сифатли чоп этилаётир.

Бир сўз билан айтганда, “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана”нинг заррин тонглари ота бошлади. Юксак эътибор ва ғамхўрликнинг юксак намунаси газета саҳифаларида, ижодий жамоанинг кўтаринки кайфиятида намоён бўлаётир.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда “Сурхон тонги” газетаси 14 минг 417 нусхада, “Заря Сурхана” газетаси 2 минг 203 нусхада чоп этилмоқда.




Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган (сурат),ЎзА