French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхонлик ўқувчилар Президент мактабига кириш имтиҳонларини топширди
17:57 / 2022-07-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда ҳам Президент мактабига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Тест имтиҳонлари Термиз шаҳридаги Сурхон спорт мажмуаси, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари коллежи мактаб интернати ҳамда Термиз шаҳар болалар, ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди.

– Имтиҳон топширувчилар FaceID тизимидан ўтиб, белгиланган тартибда тест синовида иштирок этмоқда, – дейди Давлат тест маркази Сурхондарё вилоят бўлими бош мутахассиси Алишер Бекқулов. – Тест синовлари ҳудудига киришдан олдин ўқувчилар дезинфекция йўлагидан ўтказилди. Умуман, тест жараёнида тиббий ва бошқа хавфсизлик чоралари кўрилиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда.

[gallery-7815]

Ўқувчилар имтиҳонларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, имтиҳонга қатнашиш рухсатномаси билан киритилди. Тест синовлари 2 сменада ташкил этилди.

Бу йил Сурхондарё вилоятида Президент мактабига portal.piima.uz сайти орқали 3 минг 754 нафар талабгорлар онлайн рўйхатдан ўтган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА