Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёнинг “Жажжи юлдузчалар”и
09:01 / 2022-11-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Жажжи юлдузчалар” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшлар ўз иқтидорини намойиш этиши учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

[gallery-9447]

Кўрик-танловда жажжи иштирокчилар 4 та номинация бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

“Жажжи овоз“ номинацияси бўйича Қизириқ туман “Баҳор юлдузчалари” давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Наврўзбек Улуғбердиев, “Миллий рақс“ номинацияси бўйича Сариосиё тумани 4-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Меҳрангиз Қурбоналиева, “Жамоавий ижро“ номинацияси бўйича Термиз шаҳридаги 28-давлат мактабгача таълим ташкилоти хор жамоаси, “Рақслар гулдастаси“ номинацияси бўйича Денов тумани 26-давлат мактабгача таълим ташкилоти рақс жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА