Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёликлар Тахиатошда 19 та лойиҳани амалга оширади
15:01 / 2022-04-23

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигидаги делегация Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, Тахиатош туманида 2022-2023 йиллар давомида амалга ошириладиган лойиҳалар, уларнинг бажарилишини ўрганди.

Уларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев ҳамроҳлик қилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Оролбўйи аҳолиси турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали иш ўринлари яратиш, аҳолини қийнаётган турли муаммоларни бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманига Сурхондарё вилояти бириктирилган эди.

Меҳмонлар дастлаб Тахиатош туманида ташкил этилган Сурхондарё вилояти штабида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди. Тахиатош туманида 2022-2023 йилларда қиймати 239,6 миллиард сўмлик 19 та лойиҳа амалга оширилиши ва 1372 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Жумладан, саноат соҳасида 10 та, қишлоқ хўжалигида 4 та, хизмат кўрсатишда 5 та лойиҳа амалга оширилади. Бугунги кунда “Остона килем” масъулияти чекланган жамиятининг “Кооперация асосида жундан ип йигирув ва гилам тўқиш фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси томонидан хотин-қизлар гилам тўқишга ўргатилмоқда. Шунингдек, бошқа лойиҳаларга ерларни аукционга чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Тумандаги 20 та хонадонга инкубатор, 50 та хонадонга тикув машинаси берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ҳомийлиги билан Найманкўл овул фуқаролар йиғинидаги юзта бир сотихлик парник қуриб берилмоқда. Тахиатош туманининг суғориш тизимини яхшилаш мақсадида “Кенегес” каналининг 5,7 километр қисми ва “Суенли” каналининг 1,5 километр қисми  тозаланди. Натижада 500 гектар суғориладиган ер майдонининг суғориш тизими яхшиланди. Пиллачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш учун Сурхондарё вилояти томонидан 7000 туп тут кўчати, 10000 туп мевали ва манзарали кўчат олиб келиб экилди. Вилоят ҳокимлигининг ҳомийлиги билан Найманкўл овул фуқаролар йиғинида оталар чойхонасининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Меҳмонлар туманда барпо этилган “Ёшлар боғи”га ташриф буюрди. Шунингдек, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан танишди.

Туман марказий ўйингоҳида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилояти санъат усталари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

[gallery-6786]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА