Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёликлар ҳам давлат мукофотлари билан тақдирланди
20:21 / 2023-08-30

Президентимиз фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами арафасида жамоат ишларидаги фаол иштироки ва мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда уни ривожлантиришга қўшган самарали ҳиссаси учун бир гуруҳ ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Давлатимизнинг ана шундай юксак мукофотларига сазовор бўлганлар сафида 24 нафар сурхондарёлик иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар ходимлари, илм-фан, таълим соҳалари, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқлари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва маҳалла тизими фаоллари ҳам бор.  

Вилоят ҳокимлигида ана шу давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.  

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов йиғилганларни мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами билан муборакбод этди. Мукофотланганларни юксак орден ва медаллар билан самимий табриклади. Фахрий унвонлар, орден ва медалларни ўз эгаларига  топширди.  

Маросимда тақдирланганлар номидан сўзга чиққан турли соҳа вакиллари халқимиз ва давлатимиз раҳбарининг мазкур эътирофи мамлакатимизда мустақилликни мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш, юрт тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилиб, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги хизматлари ҳамиша эътиборда эканини таъкидлади. Камтарона меҳнатлари юксак баҳоланаётгани ҳам юртимизда инсон қадр-қиммати улуғланаётганининг амалдаги ифодаси эканини қайд этди. Юксак мукофот учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири