Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик ўқувчилар ўқ отиш сирларини ўрганмоқда
11:43 / 2021-05-28

Мудофаа вазирлигининг Термиз, Шеробод, ва Сариосиё туманларида жойлашган дала-ўқув полигонларида Сурхондарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари учун ўқ отиш машқлари ташкил этилди.

Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболовнинг ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган «Мард аскар – ёшларга намуна», деб номланган «йўл харитаси»да белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ўтказилаётган машғулотларда Жанубий оператив қўмондонлиги ҳарбийлари ёшларга ўқ отиш бўйича сабоқ бермоқда. Бу жараёнда Ватанимиз ҳимоячилари дастлаб ўғил-қизларнинг назарий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўқув нуқталарида етарли билим ва кўникмага эга бўлган ёшлар ўқ отиш машқига жалб этилаётир.

– Уч тоғам ҳарбий хизматчи. Мен ҳам уларга ҳавас қилиб ҳарбий бўлмоқчиман, – дейди Ангор туманидаги 5-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жамшид Азизқулов. – Бу машғулот ана шу орзуимни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирча тенгдошларим орасида энг юқори баллардан бирини тўплабман. Бундан хурсандман.

Навқирон авлоднинг Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаб, ҳарбий соҳага қизиқишини мустаҳкамлашга йўналтирилган ўқ отиш машқида энг юқори балл тўплаган ўқувчи-ёшлар муносиб рағбатлантирилиб, вилоят ҳокими ва Жанубий оператив қўмондонлигининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

 

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА