English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик газчилар Навоий вилоятида бўлишди
11:38 / 2025-08-17

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали раҳбарияти ва масъул ходимлари тажриба алмашиш мақсадида “Навбаҳортумангаз” газ таъминоти бўлимида очилган замонавий ўқув-машқ майдонида бўлишди.

Меҳмонлар майдончада ўқув-амалий жараёнлар ҳамда назарий билимлар акс этган қўлланмалар билан яқиндан танишдилар.  

Бу ерда табиий ва суюлтирилган газнинг аҳолига етиб боришгача бўлган босқичлар тўлиқ ва сифатли намойиш этилган. Майдончада газ таъминоти соҳасида иш олиб бормоқчи бўлган талаба-ёшлар ёки энди ишга қабул қилинган ёш кадрларга  назарий ва амалий билимларини янада мустаҳкамлашда  ёрдам берилади.  

– Ўқув-машқ майдони билан танишарканмиз, катта таассуротларга эга бўлдик, – дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи Баҳодир Ибодуллаев. – Бу ерда газ йўналишидаги ёш ходимлар, талабалар табиий ёки суюлтирилган газ нима, у истеъмолчига етиб боришгача қандай йўлларни босиб ўтади, газ тақсимлаш қурилмалари ва уларнинг ишлаши, маиший газ баллонларни сақлаш тартиби ва бошқа муҳим ахборотларга  эга бўлишади. Бу эса соҳада салоҳиятли кадрлар сони ошиши ва иш унумдорлигига, албатта, ижобий таъсир қилади. Келгусида вилоятимизда ҳам газ соҳасига оид ана шундай ўқув-машқ майдони ташкил этишни режалаштирганмиз.  

Сурхондарёлик газчилар жамоаси майдон ёнида ташкил этилган тест марказида ҳам бўлишди. Бу ерда мутахассислар назарий ва амалий  билимларини синовдан ўтказишлари учун  барча зарур шароит яратилган.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири