Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик газ таъминоти ходимлари майдонда тўп сурди
11:52 / 2022-08-23

Шеробод туманида спортнинг мини футбол тури бўйича мустақиллигимизнинг 31 йиллиги ҳамда “Нефт ва газ саноати ходимлари куни”га бағишлаб, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси кубоги мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Беллашувнинг очилиш маросимида мустақиллик йиллари мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом маънан етук авлодни камолга етказиш ҳамда Ўзбекистонимиз байроғини дунёга кенг тараннум этишга хизмат қилаётгани таъкидланди. 

Бу жараёнда газ таъминоти ходимлари ўртасида ташкил этилаётган турли спорт беллашувлари ҳам уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди. 

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда газ таъминоти бўлимлари ходимлари 8 гуруҳда ўзаро куч синашди. Иккинчи босқич мазкур гуруҳлар ғолиблари ўртасида бўлиб ўтди. 

Муросасиз кечган баҳсларда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. “Жарқўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими мини футболчилари иккинчи, Бойсун газ тўлдириш иншооти вакиллари учинчи ўринни эгаллади.  

Ғолиблар диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  ЎзА