Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёга янги тайинланган ҳокимнинг илк иш куни қандай ўтди?
09:14 / 2022-12-27

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Улуғбек Қосимов ўз иш кунини тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, вилоятдаги бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги йиғилиш билан бошлади.

Унда вилоятнинг соҳалардаги муаммолар, жойларда амалга ошираётган ислоҳотлар ва уларнинг ҳолати ҳамда келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Мутасаддилардан ахборот қабул қилиб, тегишли топшириқ ва тавсияларини берди. Ҳар бир тармоқ, йўналиш ва соҳалар кесимида қатьий чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Тунги пайт Улуғбек Қосимов вилоятнинг асосий янги йил арчаси ўрнатилган “Мустақиллик” майдонида бўлиб, байрамолди сайлига келган одамлар билан суҳбатлашди. Уларнинг кайфияти билан қизиқиб, яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклади. Байрам тадбирлари ўтадиган майдонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар билан танишди. Аҳолига байрамона кайфият улашувчи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берди.  

Вилоят раҳбари ижтимоий соҳа объектлари билан танишувини давом эттириб, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилояти филиалига борди. Бу ердаги мавжуд ҳолат, беморлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Шифохонадаги мавжуд кутиш жойларида ўриндиқлар етарли эмаслиги танқид қилиниб, масъулларга бир кун муддатда зарур шароит яратиш вазифаси қўйилди.  

Филиалнинг аҳоли мурожаатларини қабул қилувчи “Call center” фаолияти билан танишув чоғида тунги навбатчиликни ўтаётган 22 нафар диспетчер мурожаатларни қоғоз бланкаларда қайд этаётгани вилоят ҳокимининг эътирозига сабаб бўлди.  

–Замонавий ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги пайтда бундай эскича услубда ишлаш аҳолига кўрсатилаётган шошилинч тиббий хизмат сифатини туширади, – деди Улуғбек Қосимов.–Бу эса халқимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиши мумкин.  

Шу ернинг ўзида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаатларни қабул қилишни рақамлаштириш ва ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш учун қўшимча 200 та планшет харид қилиб, “Call center”ни сервер тизими билан таъминлаш ҳамда тўлиқ маълумотлар базасини яратиш юзасидан топшириқлар берилди.  

Вилоят кўп тармоқли марказий шифохонасида бўлган вилоят раҳбари бу ердаги касалхонанинг таъмирталаб ҳолга келиб қолганига эътироз билдирди. Мутасаддиларга касалхонани қисқа муддатларда таъмирлаб, мижозларга зарур қулайликлар яратиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири