Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёдаги боғчаларда “Электрон давомат” тизими йўлга қўйилди
11:48 / 2025-10-17

Сурхондарё вилоятидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларида жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб давоматни электрон тарзда юритиш тизими тўлиқ жорий этилди.

Эндиликда ҳар бир бола ва ходим Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган планшетлар ёрдамида махсус мобиль дастур орқали электрон тарзда рўйхатдан ўтади.

Жараёнда ҳар бир бола ва ходимнинг давомат маълумотлари онлайн тарзда марказий маълумотлар базасига узатилади, бу эса аниқлик, тартиб ва назоратнинг юқори даражада йўлга қўйилишини таъминлайди. Боғча менюси эндиликда болалар давоматига қараб шаклланади. Яъни, фақат электрон тизим орқали рўйхатдан ўтган болалар учунгина таом тайёрланади. Бу эса ортиқча болани қабул қилиш, асоссиз озиқ-овқат сарфи ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олади.

[gallery-25738]

Шу билан бирга, барча ходимларнинг электрон тарзда давоматдан ўтиши ойлик иш ҳақларини шакллантиришда асосий манба сифатида хизмат қилади. Бу эса молиявий ҳисоб-китобларда адолат, аниқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. 

Электрон тизимнинг жорий этилиши қоғозбозликни камайтиради, тарбиячиларнинг вақтини тежаб, болалар таълим-тарбияси билан чуқурроқ шуғулланиши учун қулай имконият яратади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uJD1Svr4ncY" title="Surxondaryodagi bog‘chalarda “Elektron davomat” tizimi yo‘lga qo‘yildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА