Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёдаги 133 жоме масжидида ҳайит намози адо этилди
14:13 / 2025-06-06

Сурхондарё вилоятида ҳам Қурбон ҳайити шукроналик ва шоду хуррамлик билан кенг нишонланмоқда. Файзли ва муборак куннинг эрта тонгида мусулмонлар воҳадаги 133 та жоме масжидида ҳайит намозини ўқиди.

Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жоме масжиди ҳам субҳидамдан мўмин-мусулмонлар билан гавжум бўлди. Қурбон ҳайити намози аввалида сўнгги йилларда мамлакатимизда мўмин-мусулмонларнинг ибодат амалларини бажариши учун яратилган шароитлар ҳақида сўз юритилди. Қурбон ҳайити ва унинг фазилатлари, байрамни нишонлаш тартиб-таомиллари, қурбонлик амалини бажариш ва эҳтиёжмандларга эҳсон қилиш тартиблари тўғрисида фикр юритилди. 

Шу куни вилоятда 195 мингдан ортиқ намозхон муборак ва файзли кун ибодатини адо этиб, тинч-осуда ва фаровон ҳаётга шукрона айтди. Ватанимизга тинчлик-тўкинлик, хонадонларга хотиржамлик, қут-барака тилаб дуога қўл очди. 

Айни пайтда Термиз шаҳри ва туманларда кам таъминланган, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири