Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёдаги 127 та масжидда ҳайит намози адо этилди
14:07 / 2023-04-21

Муборак Рамазон ҳайити мамлакатимизнинг жанубдаги дарвозаси– Сурхондарё вилоятида ҳам катта шоду хуррамлик ва шукроналик билан кенг нишонланмоқда.

Бугун эрта тонгда вилоятдаги 126 та жоме масжидда ҳайит намози ўқилди. Унда 200 мингга яқин намозхон файзли, саодатли кун ибодатини адо этди. 

Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жомье масжиди ҳам субҳидамдан мўмин-мусулмонлар билан гавжум бўлди.

Муаззам масжидда мамлакатимизда сўнгги йилларда маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва бугунги тинч, фаровон ҳаётимизни таъминлашдаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Муборак Рамазон ойида кенг қулоч ёзган хайр-саҳоват, меҳр-мурувват фазилатларининг аҳамияти хусусида фикр юритилди. 

Намоз якунида юртдошларимиз шундай обод, осуда ва тўкин кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга бардавомлик тилаб, дуога қўл очди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 

ЎзА мухбири