Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда заҳри қотил “ишқибозлари” ушланди
10:02 / 2020-11-29

Термиз шаҳрида ўтказилган тадбир чоғида А.Жомий номли маҳаллада яшовчи Сайхон Сайидов (исм-шарифлар ўзгартирилди)нинг ҳовлиси ҳам кўздан кечирилган. Натижада соф вазни 3,01 грамм бўлган “опий” ва 94,132 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, заҳри қотил ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Бойсун туманидаги “Дарбанд” йўл-патрул хизмати масканида ўтказилган тадбир чоғида гиёҳвандлик савдосини пишитган шахс қўлга тушиб қолади. Дарбанд маҳалласилик 37 ёшдаги Рашид Ниёзов 37.11 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 10 миллион 800 минг сўмга сотмоқчи бўлган вақтда ашёвий далиллар билан ушланади.

Мазкур ҳолатлар бўйича тегишли жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА