Сурхондарёда ёввойи ғозни отиб ўлдирган “овчилар” жазоланди
Вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Миллий Гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбири чоғида Термиз туманидаги Орол маҳалласининг чегара олди ҳудудида Йўлчи Шойимов ва Камол Эшов (исм-фамилия ўзгартирилди) ўзларига тегишли ов қуролида ов қилиш қоидаларини бузиб, тўрт бош ёввойи ғозни отиб ўлдирганини аниқлади.
Ҳолат юзасидан ўзбошимча овчиларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Табиат жонкуярлари ҳайвонот дунёсига уч миллион 296 минг сўм зарар етказилганини ҳисоблаб, Йўлчи Шойимов ва Камол Эшовнинг ҳар бирига 8 миллион 240 минг сўмдан жарима жазоси қўллади. Эндиликда бу қилмиши учун улар қарийб 20 миллион сўм жарима тўлайди.
Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири