Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда “Ёшлар дастури”ни амалга оширишда 336 минг 83 нафар ўғил-қиз қамраб олинади
20:59 / 2021-01-08

Термизда Президентимизнинг “Ёшлар форуми”да сўзлаган нутқи ҳамда Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирларини ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

ZOOM дастури орқали ўтказилган тадбирнинг вилоят студиясида ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар, бандлик, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, таълим, тиббиёт муассасалари,сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари раҳбар ҳамда масъул ходимлари, шаҳар ва туман студияларида мазкур ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳудудлардаги бўлимлари бошлиқлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг “Ёшлар форуми”да сўзлаган нутқи ҳамда Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномасида илгари сурилган вазифалар мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичда ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бергани алоҳида таъкидланди. Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ноёб қобилият ва истеъдодларини амалга оширишга кўмаклашиш, маънавиятини юксалтириб, ҳар тарафлама соғлом камолга етказишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлашнинг янгича тизими жорий этилмоқда. Шунга мувофиқ вилоятда ёшлар билан ишлашда янгича тизимни йўлга қўйишнинг 52 банддан иборат чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Мазкур дастур доирасида амалга оширадиган ишларимизга 336 минг 83 нафар ўғил-қиз қамраб олинади,­дейди ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Олимов.­85 миллиард 125 миллион сўм маблағ йўналтирилади. Саккизта йўналишдан иборат дастурни руёбга чиқариш учун ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва қайта тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади. Адабиёт ва санъат турларига қизиқишини ошириб, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, жисмонан чиниқтириб, спорт соҳасидаги қобилиятини намоён этиши учун қулай шароитлар яратилади. Ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялашга аҳамият берилади. Компьютер технологияларидан унумли фойдаланиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, кутубхоналар барпо этиш, таълим-тарбия ва илм-фан ривожини жадаллаштириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш йўналишларида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилади.

Семинарда давлатимиз раҳбарининг “Ёшлар форуми”да сўзлаган нутқи ҳамда Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномаси мазмун-моҳиятини маҳалла ва таълим муассасаларида тарғиб қилишга бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Тадбирларни самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  ЎзА