Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ёш божхоначилар беллашди
16:17 / 2023-07-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда божхона органлари ходимлари ўртасида “Аждодлар изидан” кўрик-танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида 2023 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ташкил этилган танловда Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилояти божхона бошқармаларининг ёш божхоначиларидан иборат жамоалар ўзаро беллашди.  

[gallery-12926]

Танлов ёш божхона ходимларида Ватанга муҳаббат, садоқат туйғусини кучайтириш, миллий давлатчилигимизнинг вужудга келиши ва тараққий топган даврларда ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар шон-шуҳратини тарихий далиллар асосида ёш авлодга етказиш ҳамда саркардаларимиздан мерос жанг санъати сирларини ўрганишда китоб ўқишнинг аҳамиятини ошириш мақсадига қаратилгани билан аҳамиятли.  

Якуний натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти жамоаси танловнинг минтақавий босқичи ғолиби бўлди. Навоий вилояти жамоаси иккинчи ҳамда мезбон жамоа учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА