English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда Янги йил савдо ярмаркалари иш бошлади
11:58 / 2025-12-08

Сурхондарё вилоятида Янги йил байрами олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Термиз шаҳри ва туманлар марказларининг озиқ-овқат (деҳқон) бозорларидаги савдо ярмаркаларида арзон, сифатли ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилди. 

Термиз шаҳридаги “Яшил дунё” марказий деҳқон бозорида харидорларга хизмат кўрсатаётган арзонлаштирилган савдо расталарида фермерлар ва деҳқонлар етиштирган сифатли мева-узум, картошка, сабзи, сервитамин кўкатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда таклиф этилмоқда. 

Жумладан, энг сара олманинг бир килограммини 8-10 минг сўмдан, анор ва узумни 12 минг, картошкани 4-5 минг, сабзини 2-3 минг сўмдан харид қилиш мумкин. Гуруч маҳсулотларининг килосига ўн минг сўмдан 18 минг сўмгача нарх белгиланган. Қорамол, қўй ва товуқ гўштлари, тухум ҳам бозор расталаридан арзон нархларда сотилмоқда.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда иш бошлаган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишиб, нарх-наво ва бозорларнинг хавфсизлик ҳолатини ўрганмоқда. Бозорлар ҳудудида ёнғин ва техника хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ва махсус техника воситалари, жумладан, фавқулодда ҳолатларда ёнғин ҳамда бошқа турдаги хизмат машиналарининг эркин ҳаракатланиши учун йўлакларни очиқ ҳолда сақлаш, сотувчи ва харидорлар учун зарур шароитларни яратиш кўздан кечирилиб, дуч келинган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар бериляпти. Соҳавий тузилмалар ва ҳудуд раҳбарларига аҳолига байрамона кайфият улашиш учун ярмаркаларда арзон, сифатли ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар сотувини йўлга қўйиш, нархларни барқарор сақлаш, шунингдек, маҳаллалар, жамоат жойлари, кўп қаватли уйлар ҳамда умумий овқатланиш объектларида ёнғин чиқиши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳам тегишли вазифалар юклатилмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА