Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда янги бошқармага бошлиқ тайинланди
09:15 / 2022-03-17

Сурхондарё вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Фаррух Таиров тайинланди.

Ф.Таиров 1980 йил Денов туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини 2002 йилда бакалавр, 2004 йилда магистр босқичларини тугатган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Ҳарбий унвони – полковник.

У Сурхондарё вилояти ИИБ жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасида масъул вазифаларда, Узун ва Сариосиё туманларида ички ишлар бўлими бошлиғи, шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2021 йилдан мазкур тайинловгача Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

ЎзА